Мерганларимиз халқаро онлайн мусобақада иштирок этишмоқда

Ўқ отиш спорти бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам халқаро мусобақалардаги иштирокини бошлашди. Кеча қозоғистонлик таниқли спортчи Владимир Почивалов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа старт олди. 30 октябрга қадар давом этадиган мазкур турнир онлайн тарзда ўтиб, унда Италия, Қувайт, БАА, Қатар каби 15 мамлакат мерганлари қатори ҳамюртларимиз ҳам ўз омадларини синаб кўришмоқда.

Мусобақада спортчиларимиз қуйидаги йўналишларда ўз омадларини синаб кўришмоқда:
Стенддан отиш: скит ва трап;
Пневматик қуролдан отиш: милтиқ ва тўппончадан (10 метр).

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *