Мерганларимиз Ўзбекистон кубогида куч синашишмоқда

Тошкентда ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Норбоев, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси ҳомийси «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» МЧЖ бош директорининг ўринбосари Зафар Собиров, федерация раисининг ўринбосари Рамиз Еналиев иштирок этишди ва спортчиларга ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтдилар.

Мусобақа Мудофаа вазирлигига қарашли спорт марказида 2-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда беллашувлар вақтида расмийлардан бошқа ҳеч ким объектга киритилмайди ва барча санитар-гигиеник талабларга риоя қилинади.

Ушбу Ўзбекистон кубогида Тошкент шаҳри ва вилояти, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари спортчилари иштирок этмоқда. Кейинги 5 кун ичида 100 дан зиёд спортчи Республикамизнинг энг яхши мерганлари ғолиблик учун кураш олиб боради. Спортчилар пневматик ва кичик калибрли тўппонча ҳамда милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақалашмоқдалар. Баҳслар 10, 25 ва 50 метр масофаларда бўлиб ўтмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *