Мессининг “Барса”га келтирган фойдаси ҳисобланди. Ҳамма ҳайратда

“Барселона”даги келажаги катта сўроқ остида турган Лионель Месси Каталония клубидаги фаолияти давомида неча марта самарали ҳаракатларни амалга оширгани ҳисоблаб чиқилди. Натижа кўпчиликни ҳайратга солди.

Маълумотларга қараганда, Месси “Барса” таркибида жами 900 та самарали ҳаракатни амалга оширган. Соддароқ қилиб айтганда, Лео жамоасининг 900 та голида бевосита иштирок этган. Яъни, аргентиналик ҳужумчи каталонияликлар таркибида 642 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва жамоадошларига 258 та голли пас оширган.

Месси бир жамоада кўп гол уриш бўйича футбол қироли Пеленинг рекордини янгилаши кутилмоқда. Бразилиялик ҳужумчи “Сантос” таркибида 643 та гол урган. Месси бу натижани шу мавсумнинг ўзида янгилаши мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *