Мессининг голи “Барса”га ғалаба келтирди

Ла Лига 13-тўридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. Ўз уйида “Леванте”ни қабул қилган “Барселона” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 76-дақиқада “кўк-анорранглилар” сардори Лео Месси томонидан киритилди. Де Йонгнинг узатмасини қабул қилиб олган аргентиналик дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Муҳим учрашувда зафар қучган каталонияликлар очколари сонини 17 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. Меҳмонда мағлуб бўлган “Леванте” 11 очко билан 18-поғонада қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *