Месси “Барса”га катта зиён етказди

“Барселона” ва Лионель Месси ўртасида юз берган келишмовчиликлар шундоқ ҳам молиявий қийинчиликларга дуч келаётган клубга 25 миллион евро миқдорида зарар етказди.

Япониянинг Rakuten компанияси Месси билан боғлиқ муаммо келиб чиққанидан кейин “Барселона”га ҳомийлик бўйича дастлаб режалаштирилганидек 55 миллион ўрнига 30 миллион евро ўтказиш билан кифояланадиган бўлди.

Мутахассислар ҳам ҳомийлик маблағларининг қисқартириши япон компаниясининг пандемиядан зарар кўраётганига эмас, балки Месси атрофидаги воқеаларга боғлиқлигини тасдиқлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *