Месси бир зарба билан Пелени тахтдан ағдаради

Футбол қироли Пеле дунё футболчилари орасида бир жамоа учун энг кўп гол урган ҳужумчи сифатида тарихга кирган. У “Сантос” жамоаси сафида рақиблари дарвозасини 643 марта аниқ нишонга олган.

Бу бир қарашда, янгиланмас рекорддек туюлади. Айниқса, футболчилар қўнимсизлиги кучайган замонавий футболда бунинг деярли имкони йўқ. Бироқ “Барселона”га садоқат кўрсатиб келаётган Месси футбол қиролини тахтдан тушириш имконига эга.

Испания чемпионатининг 13-турида Лео “Леванте” дарвозасини ишғол қилди. Бу Месси учун “Барселона” таркибидаги 642-гол сифатида қайд этилди. Ҳали Мессининг “Барселона” билан ёзгача шартномаси борлигини ва ҳужумчи ҳамон жамоа етакчиси эканини инобатга олсак, аргентиналик ҳужумчи бир жамоа учун гол уриш борасида Пеле тахтини эгаллаши ҳеч гап эмас.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *