Месси Роналдуни дуэлга чақирди

TURIN, ITALY – NOVEMBER 10: Cristiano Ronaldo of Juventus in action during the Serie A match between Juventus and AC Milan at on November 10, 2019 in Turin, Italy. (Photo by Juventus FC/Juventus FC via Getty Images) *** Local Caption *** Cristiano Ronaldo

“Барселона” етакчиси Лионель Месси коронавирус билан касалланган “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг тезроқ майдонга қайтишини кутяпти.

– Роналду билан рақобатимиз доимо муҳим бўлиб қолаверади. Рақобат узоқ йиллардан бери давом этмоқда ва буни ушлаб туриш осон иш эмас. Криштиану билан дуэлимиз одамларга ёқади. “Реал” ва “Барса”нинг бутун дунёдаги мухлислари зўр беллашувлар гувоҳи бўлган. Энди улар яна ана шундай имкониятга эга бўляпти.

Криштиану “Реал”далигида ўйинлар ўзгача ўтарди. “Эл-класико” доимо муҳим бўлган, лекин Роналду ўйнаганида барибир ҳаммаси бошқача бўлар эди. Бу энди ўтмишга айланди.

Биз янги тўқнашувларга тайёрмиз. Мен Роналду коронавирусдан тузалиб, бўлажак ўйинга тайёр бўлишига умид қиляпман, – деди Месси.

Чемпионлар лигасиниг 28 октябрга белгиланган иккинчи тур учрашувида “Ювентус” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади. Бу баҳс Роналду ва Месси дуэлининг давоми бўлиши керак эди. Лекин Криштиану Роналду коронавирусдан даволана олмади. Унинг охирги тести ҳам организмда вирус борлигини кўрсатди.

Энди Роналду учрашув олдидан яна тест топширади. Текширувларда манфий натижа қайд этилсагина, у “Барселона”га қарши ўйинга тушиши мумкин бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *