“Милан” драматик учрашувнинг сўнгги дақиқасида ғалабани илиб кетди: 2020-йил 1-ўрин билан якунланади!

Италия А серияси 14-туридан ўрин олган “Милан” – “Лацио” ўйини якунланди. Учрашувда 3-2 ҳисоби қайд этилди. 

Учрашувнинг 10-дақиқасида Ребич гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 16-дақиқадаги пенальтидан Чалханоглу ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 28-дақиқада Иммобиле пенальтидан фойдалана олмаганига қарамай, қайтган тўпни Луис Альберто дарвозага жойлаб қўйди. 59-дақиқада хатосини ювиб, осон гол урган Иммобиле ҳисобни тенглаштирди ва шу ҳисоб ўйин якунларига қадар ўзгармади. 90+3-дақиқада бурчак тўпидан Тео Эрнандес гол урди ва жамоасига ғалаба олиб келди!

Ушбу ғалабадан сўнг “Милан” ўз очколари сонини 34 тага етказиб олди ва пешқадамликни “Интер”дан тортиб олди. “Нерадзуррилар”да ҳозир 33 очко бор.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *