
Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган “Милан” – “Верона” учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Эътиборлиси, меҳмонлар дастлаб 2 та тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо ўйин якунигача А Серия пешқадами ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолди.