Миллатлар Лигаси: 4-ярим финалчи номи маълум!

Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Босния – Италия учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

“Мовий гвардия”нинг голлари Андреа Белотти ҳамда Доминико Берарди томонидан киритилди.

Ушбу ғалаба италияликларга ярим финал чипталарини тақдим этди. Босния ва Герцеговина терма жамоаси эса, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Энди Италия финал остонасида Бельгия, Франция ва Испания терма жамоаларидан бири билан ўйнайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *