Мохигул Хамдамова ўз шахсий рекордини янгилади

Айни пайтда БАА пойтахти Дубай шаҳрида Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртимиз Мохигул Хамдамова диск улоқтириш бўйича саралаш беллашувларида иштирок этди.

Бироз аввал якунига етган саралашда 25 ёшли спортчимиз ўз шахсий рекордини (26,21 м) янгилаган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Финал баҳслари 9 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:43 да бошланади.

Мохигул Хамдамованинг халқаро мусобақаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2017 йилги Пара атлетика бўйича Халқаро турнир (диск улоқтириш) – олтин медал соҳиби

2018 йилги Параосиё ўйинлари (найза улоқтириш) – кумуш медал соҳиби

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *