МОҚда велосипед спортининг истиқболли режалари муҳокама қилинди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг Токио-2020 Олимпиадаси, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури муҳокама қилинди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, федерация бош котиби ва терма жамоа тренерлари иштирок этишди.

Cуҳбат давомида спортчиларимизнинг нафақат бўлажак мусобақаларда иштирок этиш, балки медаллар учун курашиш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, юртимизда ушбу спортининг оммавийлигини янада ошириш, шоссе ва трекда халқаро ареналарда муносиб иштирок эта оладиган эркаклар ва аёллар профессионал жамоаларини ташкил қилиш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Мулоқотни жамоамизда фаолият олиб бориши кутилаётган хорижлик мураббийлар Валентин Савитский (Россия) ва Сергей Волчок (Беларусь) ҳам кузатиб боришди. Маълумот учун, Сегрей Волчок трекнинг темпо, Валентин Савитский эса спринт йўналишида ишлайди. Аллақачон Тошкентга етиб келган С.Волчок мажлисда шахсан қатнашди. Яқин кунлар ичида ушбу мутахассис расман таништирилади.

Тақдимот якунида МОҚ раҳбари федерациянинг режаларини қўллаб-қувватлади ва бу борада ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, тегишли тавсиялар берди. Жиззах вилоятида қурилаётган ВМХ трассаси битгач, ушбу йўналишда ҳам хорижлик мураббийни жалб қилиш таклифи маъқулланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *