МОҚ президенти Паралимпия ассоциациясига ташриф буюрди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида бўлди.

Ташриф давомида МОҚ президенти паралимпия спортчиларига яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларнинг Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришлари учун уларга қўшимча қулайликлар яратиш бўйича ҳам ўз таклифларини берди.

Эслатиб ўтамиз, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 январь куни Парламентга қилган мурожаатида “Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз муносиб иштирок этишлари учун ҳукумат ва Миллий олимпия қўмитаси барча шароитларни яратиб бериши зарур”, – дея айтиб ўтган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *