МОҚ президенти пара ўқ отувчиларимиз билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг машғулот жараёнини кўздан кечириш учун Мудофаа Вазирлиги спорт марказига ташриф буюрди. Федерация вакиллари билан учрашувда мутасаддилар МОҚ раисини олиб борилаётган машғулотлар, режалар билан яқиндан таништириб ўтишди.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда пара ўқ отиш бўйича терма жамоамиз аъзолари ҳам йиғинда қатнашишмоқда. Режага кўра, пара-шутерларимиз 15-26 март кунлари Ал-Айн (БАА) ва 11-20 май кунлари Лима (Перу) да бўлиб ўтадиган лицензион мусобақаларда иштирок этишади. Мазкур мусобақаларда Азиз Ибрагимов ва Раъно Мўминова Паралимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб боришса, Токио-2020 лицензиати Сервер Ибрагимов ўз имкониятини синовдан ўтказиб олади.

МОҚ раиси спортчиларимиз билан суҳбатлашар экан, олдинда кутиб турган мусобақаларда мерганларимизга омад тилаб ўтди. Федерация мутасаддилари билан учрашув давомида мазкур спорт турини юртимизда, хусусан, ёшлар орасида янада оммалаштириш, имконияти чекланган аҳоли қатлами орасидан пара-спортчиларни ҳам селекция қилиш масалалари бўйича тавсиялар берилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *