МОҚ раиси ўринбосари Амманда пара таэквондочиларимиз билан учрашди

Хабарингиз бор, шу кунларда Амман шаҳрида (Иордания) таеквондо бўйича Осиё қитъаси учун Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унинг якунидан сўнг пара-таэквондочилар ҳам Паралимпиада йўлланмалари учун баҳс олиб боришади.

Бугун МОҚ раисининг ўринбосари, Ўзбекистон таеквондо WТ ассотсиацияси раиси Шерзод Ташматов пара-таэквондочиларимиз билан учрашди. Ҳозирда спортчиларимиз мураббий Бобур Қўзиев қўл остида бўлажак турнирга тайёрланишмоқда. Учрашувда Шерзод Ташматов уларга барча йўналишларда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Ўз навбатида, мусобақа якунлангач асосий терма жамоанинг шифокор ва массажчилари пара-таэквондочиларимиз хизматида бўлиши, уларга тиббий-фармакологик томондан ҳам хизмат кўрсатилиши таъкидланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *