МОҚ раҳбарияти нигоҳида волейбол

Бугун Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг спорт залида волейбол бўйича “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди. Юртдошларимиз орасида ўзига яраша мухлисларга эга ушбу жамоавий спорт турини янада оммалаштириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси мутасаддилари, талабалар иштирок этишди.

Меҳмонлар тадбир доирасида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган федерация кубогида ҳам бўлиб, қизиқарли беллашувлардан баҳра олиш имкониятига эга бўлишди. Рустам Шоабдураҳмонов тадбир давомида спортчиларимиз билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

МОҚ раҳбари ташриф давомида институтда олиб борилаётган жисмоний тарбия дарсларини ҳам кузатиш билан бирга унда қатнашаётган талабалар билан жисмоний тарбия ва спортнинг инсон саломатлиги учун нақадар катта аҳамият касб этиши ҳақида фикр алмашди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *