МОҚ раҳбари баскетбол бўйича терма жамоа вакиллари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов баскетбол бўйича терма жамоамиз вакиллари билан учрашди. Сир эмаски, ушбу спорт тури бўйича жамоамиз ўзининг кучли мактаби, анъаналарини йўқотиб бормоқда. Шу боис вазият ҳозирданоқ керакли чораларни кўришни талаб қилади. Ўз навбатида баскетболга энди кириб келаётган ёш спортчиларда ҳам келажакка ишонч уйғота олиш керак. Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва ташкилотларнинг бошқа мутасаддилари ҳам қатнашган мазкур учрашувда жамоамизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этишларини таъминлаш, керак бўлса, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун ҳам курашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Рустам Шоабдураҳмонов ҳукуматимиз спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаб, ёш спортчилардан ўзларига бўлган ишончни, баскетболга меҳрларини янада кучайтириш лозимлигини айтиб ўтди. Федерация мутасаддилари билан эса ёшлар ва катталар ўртасида терма жамоа таркибини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, спортчиларни экипировкалар билан таъминлаш, машғулот учун муқим база топиш каби истиқболли режалар бўйича фикр алмашилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *