Музаффар Музаффаров “Қўқон-1912″ни тарк этди. Сафга эса Суперлига клубларидан 2 футболчи қўшилди

Келаётган 2021 йилги футбол мавсумида ўз олдига юксак мақсадларни қўйишни ният қилган “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штаби селекция ишларини қизғин тарзда олиб бормоқда.

Жамоанинг ярим ҳимоя ҳамда ҳужум чизиқларини кучайтириш мақсадида ўтган мавсумда ўз жамоалари таркибида етакчилардан бўлган футболчилар Қўқонга таклиф қилинмоқда. Шундай футболчилардан бири “Машъал” ҳужумчиси Мўмин Мелиев келгуси мавсумни “Қўқон-1912″да ўтказиши ҳал бўлди. Мелиев “Машъал” жамоасини Про-лигадан Суперлигага чиқишида ҳамда ўтган мавсум чемпионатдаги иштирокида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди.

Шунингдек, “Андижон” клуби таянч ярим ҳимоячиси, кўплаб баҳсларда андижонликларни сардор сифатида майдонга олиб тушган Фарҳод Бекмуродов ҳам келгуси мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.

“Қўқон-1912” жамоасини эса тажрибали ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаров тарк этди. Музаффаров жамоа билан дўстона хайрлашди. Унга Суперлиганинг бир нечта клубларидан таклифлар бор.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *