Муроджон Аҳмадалиев ва Баҳринисо Бабаевани табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортида ўз ўрнига эга наманганлик икки ажойиб вакилларимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Баҳринисо Бабаева таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Муроджон Аҳмадалиев 1994 йил туғилган. Ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони (2017), жаҳон чемпионати финалчиси (2015) ва Рио-2016 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Тошкентдаги Осиё чемпионатидан сўнг Муроджон фаолиятини профессионал боксда давом эттирди ва жуда қисқа фурсат, атиги саккизинчи жангидаёқ енгил вазн тоифасида бирлашган WBA ва IBF камарларини қўлга киритди. Боксчимиз бундай муваффақиятлари эвазига ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори” ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Баҳринисо Бабаева 1997 йил дунёга келган. Каратэнинг WKF йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларининг финалчиси, 2019 йил пойтахтимизда ўтган Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Ҳозирда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси таваллуд айёмини нишонлаётган ҳар икки вакилимизни табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *