“Мустақиллик кубоги”: Муаттар Набиева терма жамоамизга дастлабки олтин медални тақдим этди

Бугун оғир атлетика бўйича “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн халқаро турнири старт олди. Бироз аввал аёллар ўртасида -55 кг ва -59 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қувонарлиси, ушбу беллашувларда ҳамюртимиз Муаттар Набиева қозоғистонлик 3 карра жаҳон чемпиони Зулфия Чиншанло билан кечган кескин рақобатда устун келиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Аёллар, -55 кг:

1. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 205 кг (95 кг + 110 кг)
2. Зулфия Чиншанло (Қозоғистон) – 200 кг (85 кг + 115 кг)
3. Йоанна Лочовска (Польша) – 185 кг (80 кг + 105 кг).

Шунингдек, -59 кг вазн тоифасида иштирок этган 16 ёшли Нигора Абдуллаева ҳам кучлилар қаторида муносиб натижа қайд этди.

-59 кг:

1. Циаомин Луо (Хитой) – 225 кг (100 кг + 125 кг)
2. Мария Лобон (Колумбия) – 218 кг (97 кг + 121 кг)
3. Фигуэроа Юслейдис (Венесуэла) – 214 кг (92 кг + 122 кг)
5. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 183 кг (83 кг + 100 кг).

Кечки дастурда яна бир ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева -71 килограмм вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради. Баҳслар 20:00 да бошланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *