Мутахассис ва мураббийларга Паралимпия ўйинларидан олдин антидопинг масаласида тавсиялар берилди

Токиода бўладиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ушбу нуфузли мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш ва кутилган натижага эришиш учун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси томонидан барча йўналишларда муҳим ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасида шифокорлар ва тренерлар билан учрашув ўтказди. Унда Паралимпия ўйинларидан олдин спортчилар билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, уларни допингга тушиб қолишини олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Ўз ўрнида тренер ва шифокорлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли жавобларни олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *