Муҳаммад Рехсимов ва Асила Мирзаёровани табриклаймиз!

Бугун Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Рехсимов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан ёш истеъдодли спортчимизга узоқ умр, соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат ва албатта омад ёр бўлишини тилаймиз. Умид қиламизки, Муҳаммад келажакда жаҳон ареналарида юртимиз байроғини юқорига кўтарилишида ўз ҳиссасини қўшади.

Маълумот учун, Муҳаммад Рехсимов 2017 йил БААда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида олтин медални, 2018 йил Индонезияда ўтказилган Пара Осиё ўйинлари бронза медални қўлга киритган. Айни дамда эса Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмаси рейтингида биринчи ўринда турибди.

Шунингдек, Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Асила Мирзаёрова ҳам ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, маҳоратли спортчимизга узоқ умр, соғлиқ, бахт ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Келажакдаги фаолиятида эса ёрқин ғалабалар ҳамиша ҳамрох бўлсин.

Асила Мирзаёрова ўтган давр мобайнида Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида совриндор бўлди. Айни дамда у 2021 йил Токио мезбонлик қиладиган ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш арафасида турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *