Мўминжон Абдуллаев ва Яҳё Имомовни табриклаймиз!

Бугун икки ўзбек полвони Мўминжон Абдуллаев ҳамда Яҳё Имомов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Эътиборлиси, ҳар икки спортчимиз ҳам бугун 31 ёшни қарши олмоқда. Юнон-рум кураши устаси, -130 килограмм вазн тоифасида Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаев 1989 йил 24 декабрь куни Самарқанд вилоятида, дзюдо бўйича -81 килограмм вазн тоифасида Лондон-2012 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб Катта дубулға ва Гран-при турлари ғолиби Яҳё Имомов Сурхондарё вилоятида таваллуд топган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизга ҳам узоқ умр ва саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *