Навбатдаги медал ва навбатдаги йўлланма. Нозимахон Қаюмова Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Пара атлетика бўйича терма жамоамиз вакилларининг Жаҳон чемпионатидаги зафарли юришлари давом этмоқди.

2016 йилги Паралимпиада чемпиони Нозимахон Қаюмова бугунги дастурдан ўрин олган найза улоқтириш баҳсларида юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қила олди.

Бироз аввал якунига етган беллашувларда Нозимахон Қаюмова бронза медалини қўлга киритди ва 2020 йилги Паралимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди.

Нозимахон Қаюмованинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

  • 2016 йилги Паралимпия ўйинлари (найза улоқтириш) – олтин медаль соҳиби
  • 2017 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (найза улоқтириш) – кумуш медаль соҳиби
  • 2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (найза улоқтириш) – бронза медаль соҳиби

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *