Навбат йигитларга: Адҳамжон Эргашев иккинчи ўринни қўлга киритди

Хабарингиз бор оғир атлетика бўйича илк онлайн Халқаро мусобақага 18 июль куни старт берилган эди. Мазкур онлайн турнирда мамлакатимиз оғир атлетикачилари ҳам иштирок этишмоқда. Қизлардан Кумушхон Файзуллаева, Турсуной Жабборова ҳамда Нигора Абдуллаевалар муносиб ўринларни эгаллашди.

Йигитлар ўртасидаги баҳсларга ҳам старт берилди. Дастлаб полвонимиз Адҳамжон Эргашев -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 146 кг бўйсиндирган бўлса, силтаб кўтаришда 180 кг натижани қайд этди ва икки кураш натижасига кўра 326 кг билан венесуэлалик Хулио Маёрдан кеин (352 кг) иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, бугун тунда яна 3 нафар спортчимиз супачага кўтарилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *