Навбат катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатига

Бир неча кун муқаддам бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги мамлакат биринчилиги бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Бугундан катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

“Универсал” спорт саройида ўтаётган беллашувларда ҳар бир вазн тоифасидаги энг сара боксчиларимиз иштирок этишмоқда. Қатнашчилар орасида Нодиржон Мирзаҳмедов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов, Абдумалик Халаков, Шукуржон Раҳимов, Алиёр Норалиев, Бобоусмон Батуров, Билолбек Мирзараҳимов, Фанат Қаҳрамонов, Дилшод Рўзметов, Козимбек Мардонов, Санжар Турсунов, Мадияр Саидраҳимов каби номдор боксчиларимизни учратишимиз мумкин. Регламентга кўра, бугун саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *