Навбат Шомуродов ва Иброҳимович дуэлига!

Элдор Шомуродов Италияда жаҳон футболида ном қозонган футболчилар билан рақобатлашиш имконига эга бўлмоқда.

Кетма-кет икки учрашувда ўзбек футболчиси “Фиорентина”даги Франк Рибери ва “Ювентус”даги Криштиану Роналдуга қарши тўп сурди. Энди навбат Златан Иброҳимовичга келган кўринади.

Миланликлар тўпурари бир неча ҳафтадан бери жароҳатини даволатмоқда. Бош мураббий Стефано Пиоли швед ҳужумчиси 12-турда “Женоа”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилаётганини ва Златан жамоага қай даражада кераклигини маълум қилди.

– Бизда Златан ўйнамаган учрашувларда умуман бошқа натижалар қайд этилмоқда. Иброҳимович жамоамизга рақиб жарима майдончасида катта устунлик олиб бермоқда ва ўйин асосан уларнинг дарвозаси яқинида бўляпти. У майдонга қайтиш арафасида, – деди Пиоли.

“Женоа” ва “Милан” ўртасидаги учрашув 16 декабрь куни Генуя шаҳрида бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *