“Навбаҳор”га келиши кутилаётган Самвел Бабаяннинг манзили ўзгардими? У “Пахтакор”га қайтиши мумкинми?

Самвел Бабаян “Навбаҳор” клуби бош мураббийига айланиши борасида хабарлар анчадан бери тинмаяпти. Ҳатто 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финалида Самвел Бабаян Наманганга келиши ва вилоят ҳокими билан музокара ўтказиши айтилганди. Бироқ орадан шунча вақт ўтганига қарамасдан, “Навбаҳор” томонларда жимлик.

Бу орада Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этди. Бу энди Самвел Бабаян ўзининг собиқ жамоасига қайтиш имконияти пайдо бўлиши мумкинлигини билдиради. Балки “Навбаҳор” билан келишув чўзилаётганига Арвеладзенинг кетиши сабабдир. Эҳтимол, Самвел Бабаян “шерлар”дан таклиф кутаётгандир. Бу бир тахмин холос.

Ўз навбатида, узун-қулоқ гапларга қараганда, “Пахтакор” ҳали Шота Арвеладзенинг клубда қолиши борасида “охирги гап”ни айтмаган. Шу боис клуб мураббийни кетгани борасида расмий хабар бермаяпти. Ҳали ҳаммаси бутунлай акси ёки биз кутмаган кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмас.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *