“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи сирни очиб қўйди

“Навбаҳор”дан кетганидан кейин ишсиз юрган Андрей Канчельскис “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюбанинг Россия терма жамоасига чақирилмагани сабабини ошкор қилди.

– Дзюбани терма жамоага чақирмаслик қарори юқоридагилар томонидан қабул қилинган. Бу ерда футбол раҳбарларининг терма жамоа бош мураббийига босим ўтказаётган яққол сезилиб турибди, – деди Канчельскис.

Маълумки, Дзюбанинг интим характердаги видеоси ижтимоий тармоқларда тарқатилгандан кейин ҳужумчи ноқулай аҳволга тушиб қолди. Терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесов уни расмий учрашувларга жалб қилмади.

Андрей Канчельскис Дзюба билан юз берган вазиятнинг футболга алоқаси йўқлигини ва бош мураббийнинг қарори уни ҳайрон қолдирганини билдирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *