Навоийда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади

17-19 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлигида ўтадиган йилнинг асосий мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 450 нафар курашчи мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришади. Уч кун давомида учта йўналиш бўйича жами 30 та медаллар жамланмаси учун қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати шундаки, катталар ўртасидаги ўтган йилги Ўзбекистон чемпионатига ҳам Навоий шаҳри мезбонлик қилган эди. Мусобақанинг биринчи куни юнон-рум, 18 ноябрда эркин, сўнгги куни эса аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *