Навоийда кучли курашчилар аниқланди

Спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етгач, Навоий шаҳридаги Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида эркин кураш бўйича кадетлар ва қизлар ўртасида Республика биринчилиги бўлиб ўтди.

Мамлакат биринчилигида Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 2006-2007 йилларда таваллуд топган ўсмирлар 10 та вазн тоифасида гиламга чиқишди. 2004-2005 йилларда таваллуд топган қизлар ўртасида энг кўп медалларни қорақалпоғистонлик курашчилар қўлга киритишди. Улар кумуш ва бронза медаллардан ташқари 6 та вазн тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилишди.

Кадетлар

38 кг Сардор Усмонов (РОЗК)
41 кг Муҳаммад Бахтиёров (Хоразм)
44 кг Фаррухбек Жуманазаров (Тошкент шаҳри)
48 кг Шамсиддин Жумабоев (Хоразм)
52 кг Шоҳруҳ Отажонов (Хоразм)
57 кг Дониёр Ибрагимов (Самарқанд)
62 кг Бекзод Руфатов (Тошкент шаҳри)
68 кг Самандар Қурбонов (Навоий)
75 кг Муҳаммадали Раҳимов (Тошкент шаҳри)
85 кг Муҳаммадазиз Казаков (Фарғона)

Ўсмир-қизлар

40 кг Диёра Мирзаева (Тошкент шаҳри)
43 кг Валижонова Дилбар (Тошкент вилояти)
46 кг Гулсанем Қурбанбаева (Қорақалпоғистон)
49 кг Нозима Иброҳимжонова (Тошкент вилояти)
53 кг Нигина Сабирова (Хоразм)
57 кг Муяссар Кушмуратова (Қорақалпоғистон)
61 кг Улмекен Есенбаева (Қорақалпоғистон)
65 кг Хуршида Қосимова (Қорақалпоғистон)
69 кг Феруза Есенбаева (Қорақалпоғистон)
73 кг Валентина Торенязова (Қорақалпоғистон)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *