Навоий вилоят ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати қабул жараёнларига тайёр

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг “2020/2021 ўқув йилида Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 7 августдаги 875-сон буйруғига асосан Навоий вилоят ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида қабул жараёнларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларини адолатли, холис ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий федерация (уюшма)лар ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан мутахассислар жалб этилган.

Имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтадиган спорт иншоотларида тасдиқланган санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилиш юзасидан коллежнинг асосий кириш эшигидан санитар пост ва текширувдан ўтиб кириш ишлари йўлга қўйилди.

Имтиҳонларни ўтказишда имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари, гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар тиббий ниқоб ва резина қўлқопларда бўлиши таъминланади.

24 августдан Навоий вилоят ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари бошланади ва унинг адолатли, холис ва шаффоф ўтказилиши юзасидан барча ишлар амалга оширилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *