Наманганлик пумсэчилар халқаро онлайн мусобақада 3та медаль қўлга киритишди

3-4 октябрь кунлари пумсэ бўйича ўзбекистонлик таэквондочилар Бангладеш давлати ташкиллаштираётган «1st Bangladesh Taekwondo International poomsae championships» мусобақасида қатнашишди. Онлайн тарзда ўтказилган мусобақада қатнашган вакилларимиз 2та олтин, 1та бронза медалини кўлга киритишди.

Совриндор бўлган спортчилар билан танишинг:
Салоҳиддин Собитов – олтин медаль
Иномжон Абдуллаев – олтин медаль
Дилфуза Муталибова – бронза медаль

Яна бир спортчимиз Хуршидабону Шукуржонова финал баҳсларида қатнашиб, 4-ўринни эгаллади. Унинг чиқишлари мусобақа ташкилотчилари ва иштирочиларда илиқ таассурот қолдирди. Энди спортчиларимиз Мексика ҳамда Венесуэла давлатлари томонидан ташкил этиладиган мусобақада иштирок этишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *