Наманганлик таэквондочилар халқаро онлайн мусобақада 5 та медаль жамғаришди

Жорий йилнинг 8-9 август кунлари Таиланд пойтахти Банкок шаҳрида таэквондонинг “Пумсэ” йуналиши бўйича “THE Heros TAEKWONDO VIRTUAL INTERNATIONAL CHAMPIONSHIPS” онлайн мусобақаси бўлиб ўтди. 

Унда Наманган вилояти терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Кечаги кунги мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиз 5та медални делегациямиз ҳисобига кўшиб кўйишди. 

Совриндор бўлган спортчилар рўйхати: 

Олтин медаль – Шукуржонова Хуршидабону
Бронза медаль – Абдусатторова Гулсанам 
Бронза медаль – Аҳмаджонова Азиза 
Бронза медаль – Саъдуллаева Райхона
Бронза медаль – Абдуллаев Иномжон.

Эслатиб ўтамиз, кейинги онлайн халқаро мусобақа 16 август ҳамда 12 сентябрь кунлари ҳам давом эттирилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *