“Наполи” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва “Реал Сосьедад” плей-офф чипталарини қўлга киритди

Европа Лигаси 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда. “F” гуруҳида иштирок этаётган “Наполи” ҳамда “Реал Сосьедад” жамоалари ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. “Диего Армандо Марадона” стадионида бўлиб ўтган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни очиб берган гол 34-дақиқада неаполликлар хавбеки Пётр Зелиньский томонидан киритилди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни катта куч билан дарвозага йўллаган польшалик футболчи мўлжалда адашмади. Бироқ ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Виллиан Жозе тарози паллаларини тенглаштирди.

Ушбу натижадан кейин неаполликлар 11 очко билан гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлаган бўлса, “Сосьедад” 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Сан-себастьянликлар ҳисобида 9 очко мавжуд.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *