
Паралимпия ўйинлари ўзига хос рамзга эга. У қизил, яшил ва кўк рангли 3 та ярим ойдан иборат. Нега айнан яшил, кўк ва қизил ранглар? Чунки, ушбу ранглар дунё мамлакатлари байроқларида энг кўп учрайди.
Ярим ойлар эса “агитос” деб номланади. Улар лотинчадан таржима қилинганда “ҳаракат, йўналтириш”, тўғридан-тўғри”, деган маъноларни беради.
Ушбу рамздан илк бор 2006 йил Туринда бўлиб ўтган қишки Паралимпия ўйинларида фойдаланилган.