Нозимахон Қаюмовани табриклаймиз!

Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нозимахон Қаюмова бугун ўзининг 28 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси жамоаси маҳоратли спортчига узоқ умр, соғлиқ, бахт ҳамда оилавий хотиржамлик, келажакдаги фаолиятида эса омад ва зафарлар тилайди.

Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Нозимахон Қаюмованинг қайд этган натижалари:

-2016 йил БАА Гран-присида олтин медаль

-Рио-2016 да олтин медаль

-2017 йил Буюк Британияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медаль

-2019 йил БААда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди ва шу орқали Токио-2020 йўлланмасига эга бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *