Норвегияликлар нега норози?

Афсонавий норвегиялик спортчининг номзоди Egebergs мукофотига тавсия этилди. Норвегияликлар ғазабда.

Норвегиянинг энг нуфузли Egebergs миллий мукофоти билан спортчилар 1919 йилдан бери тақдирланадилар. Бироқ битта «лекини» бор: Egebergs мукофоти совриндори «ёш авлод учун намуна, эргашиш учун модель» бўлиши лозим. Қанақасига яқин орада допинг дисквалификациясини ўтаган спортчи намуна бўла олади?

Айнан шу сабабли норвегияликлар оҳирги 10 йил давомида замонамизнинг энг йирик спорт мусобақаларида, жумладан Олимпия ўйинларида ўта муваффақиятли чиқишлари билан Норвегиянинг миллий ифтихорига айланган Тереза Йохаугни мукофотлашга қарши чиқмоқдалар. Дархақиқат, спортчи ва, эҳтимол, федерациядан ташқари, фирибгарликка аралашган соҳта «ғалабалар» кимга керак?

Норвегияликларнинг фикрича, бундай спортчини қўллаб-қувватлаб кўкларга кўтариш гўё унинг ёлғонига шерик бўлишга розилик билдириб бошқа спортчиларни ҳам ҳудди шу қинғир йўлни танлашга ундаш билан баравардир. Биз-чи, ўзбекистонликлар ўхшаш вазиятда нима қиляпмиз?

Манба: Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *