Нурмагомедов нима учун фаолиятини якунлади?

ABU DHABI, UNITED ARAB EMIRATES – OCTOBER 25: Khabib Nurmagomedov of Russia reacts after his submission victory over Justin Gaethje in their lightweight title bout during the UFC 254 event on October 25, 2020 on UFC Fight Island, Abu Dhabi, United Arab Emirates. (Photo by Josh Hedges/Zuffa LLC via Getty Images)

UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима сабабдан фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.

“UFCдан қўнғироқ қилиб, Гэтжи билан жанг қилишим ҳақида айтишганида онамдан рухсат олиш учун 3 кун гаплашдим. Сабаби, онам отамсиз жанг қилмаслигимни истаганди. Уларга бу менинг охирги жангим эканлигини ваъда қилгандим. Бу жанг отамнинг орзуси эди. Ота-онангиз борлигида қадрига етинг. Менинг фақат онам қолди ва энди бор эътиборим онамда бўлади. Менга шароитлар яратиб берган промоушенга раҳмат айтаман ва шу қаторда, Гэтжига ҳам, чунки у ўз вақтида вазн ташлашимда ёрдамини аямаган,” – деди Нурмагомедов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *