Одил Аҳмедов энг кучли футболчилар қаторида эътироф этилди

Россия премьер-лигасида “Сочи” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган асли бразилиялик Жоазиньо журналистларнинг ўзи билан ўйнаган энг кучли футболчилар ҳақидаги саволига жавоб берди.

– Мен “Краснодар” доим чемпионлик учун курашишни мақсад қилишини яхши биламан. Бу жамоанинг 2014-2015 йилги чемпионатдаги таркиби клуб тарихида энг кучлиси бўлган. Ўшанда жамоада Одил Аҳмедов, Роман Широков, Павел Мамаев, Артур Енджейчик, Вандерсон, Рикардо Лаборде, Маурисио Перейра каби моҳир футболчилар ўйнарди. Биз ўша мавсум Россия чемпионатининг броза медалини қўлга киритганмиз, – деди Жоазиньо.

Жоазиньо 2011-2018 йиллар давомида “Краснодар” шарафини ҳимоя қилган. Одил Аҳмедов эса краснодарликлар сафида 2014-2016 йилларда ўйнаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *