Оксана Чусовитина онлайн машғулотда иштирок этди

Хабарингиз бор, карантин кунларида Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз онлайн машғулотларни олиб боришмоқда. Бугун спорт гимнастикаси бўйича аёллар терма жамоаси ана шундай машғулотлардан бирини ўтказди. Жараённи МОҚ мутасаддилари қатори Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарияти ҳам кузатиб борди.

Машғулотни терма жамоа мураббийи Людмила Ли олиб борди. Бугунги машқлар тўпламидан жисмоний тайёргарликни ушлаб турувчи оёқ мушаклари ва “отжимание”нинг бир қатор кўринишлари ўрин олди. Онлайн машғулотда 6 нафар спортчимиз қатнашди. Таъкидлаш жоиз, улар орасида афсонавий Оксана Чусовитинани ҳам кўриш мумкин эди.

Тадбир якунида иштирокчилар бир-бирлари билан илиқ суҳбат қуриб, ўтказилган шундай машғулот учун ташкилотчиларга ва унда қатнашган барчага ўз ташаккурларини билдириб ўтишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *