Олимпиада чемпиони допинг сақлашда гумон қилинмоқда

Франция полицияси жазоирлик Олимпиада чемпиони Тауфик Махлуфи иши бўйича тергов олиб бормоқда.

Полиция Париждаги Миллий спорт институтида (INSEP) топилган допинг препаратлари Махлуфига тегишлилигини аниқламоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида INSEP да ўтказилган тинтув давомида полициячилар шприцлар ва инъекция учун мўлжалланган дори воситалари мавжуд спорт сумкасини топишган. Худди шу сумкада Махлуфининг хужжатлари ҳам бор эди.

Эслатамиз, Тауфик Махлуфи 1500 метр масофага югуриш бўйича Лондон олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари у икки карра Рио-2016 кумуш медали совриндори ва 2019 йил жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳамдир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *