“Олимпия уйи” нуфузли меъморчилик мукофотларига сазовор бўлди

Жаҳонда экология жиҳатидан энг мусаффо бинолардан бири – Лозаннадаги “Олимпия уйи” (ҲОҚнинг қароргоҳи) инновациявий хусусиятлари учун “Architizer A + Awards”нинг иккита нуфузли мукофотига сазовор бўлди.

“Олимпия уйи” 100 тадан кўпроқ мамлакатдаги 5000 дан зиёд бинолар орасидан танлаб олинди. Бунда ушбу бинода “Об-ҳавонинг ўзгариши, урбанизация ва миграция, пандемия каби муқаррар глобал муаммоларни олдини олишга йўналтирилган лойиҳа”га алоҳида эътибор берилди.

Даниянинг “3XN” меъморчилик компанияси Швейцариянинг “IttenBrechbühl” фирмаси билан ҳамкорликда лойиҳаланган “Олимпия уйи” 2019 йил 23 июнда очилган эди. У ниҳоятда қатъий талаблар қўйиладиган учта экологик қурилиш сертификатини олган.

Спортчиларни руҳлантирадиган томдаги кабутарлар кўриниши қуёш панеллари шакли билан “Олимпия уйи”да меъморчиликнинг энг юксак стандартларини мужассамлаштиришга эътибор берилган. У энергия ва сувдан самарали фойдаланишнинг қатъий мезонларини қамраб олиши билан бирга бу бинодан фойдаланувчиларнинг саломатлиги ва фаровонлигини мақбуллаштиради.

Бино тикланадиган энергия манбаларидан ҳамда яқин орадаги Женева кўли сувидан совитиш ва иситиш учун фойдаланади. Одимпиада ҳалқаларига ҳамоҳанг “Бирдамлик” зинаси бинодан фойдаланувчиларнинг ҳаракатда бўлишлари ва ҳамкорлик қилишларини рағбатлантиради.

“Олимпия уйи” “Architizer A + Awards” мукофотларини қўлга киритгунга қадар “Prix Bilan de l’immobilier 2019”нинг “Қурилиш экологияси”тоифасидаги ва яқиндагина – “USGBC Leadership Award 2020”нинг биринчи мукофотига ҳам сазовор бўлган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *