Олимпия шон-шуҳрати музейида “Устозларни эъзозлаб” мавзусида давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6000-сонли фармонида 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Олимпия шон-шуҳрати музейида “очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Куни-кеча юртимизда кенг нишонланган 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб музейда “Устозларни эъзозлаб” мавзусида оғир атлетика бўйича ўзбек спортчилари орасида биринчи жаҳон ва Европа рекордчиси, халқаро мусобақалар ғолиби Каримов Эркин Шамсиевич билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда Миллий Гвардия ходимлари, музейга ташриф буюрган ёшлар иштирок этишди. Унда қатнашганлар оғир атлетикачимизнинг спортга кириб келган даврдан то ҳозирги кунгача эришган ютуқлари ва бугунги кундаги фаолияти тўғрисидаги қизғин давра суҳбатига гувоҳ бўлишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *