Олимпия ўйинларидаги кутилмаган воқеалар

Агар Олимпиаданинг барча анъаналари ва қоидаларига қатъий роия қилиниши шарт бўлса, Финляндиянинг пойтахти – Хельсинки ҳозиргача 1952 йилги Олимпия ўйинлари билан хайрлашмаган бўлиб чиқади. Ҳамма гап шундаки, Халқаро олимпия қўмитасининг ўша вақтдаги президенти Зигфрид Эдстрем ёпилиш маросимидаги хайрлашув нутқида ҳаяжонга берилиб кетиб, амалда ўзидан талаб қилинадиган ягона жумла – “XV Олимпия ўйинларини ёпиқ деб эълон қиламан” деган сўзларни айтишни унутиб қўйган. Кейинчалик бу хатони сезиб қолишган, аммо ҳеч нарса ўзгармай қолаверган.

1956 йилда навбатдаги Олимпия ўйинларининг мезбони Австралиянинг Мельбурн шаҳри бўлган. Бу Олимпиаданинг медаллари Ўйинлар расман очилмасдан аввал ўйналган биринчи ва охирги Олимпиада бўлгани билан ёдда қолган.

Бунинг сабаби оддийгина – Австралия маъмурлари мамлакатга ҳайвонларни, шу жумладан отларни олиб киришни чегаралаш тўғрисидаги миллий қонунларини бекор қилишни унутиб қўйишган. Шу сабабли от мусобақаларини ўтказиш хавф остида қолган. Халқаро олимпия қўмитаси ноилож Олимпия ўйинлари дастуридаги от спорти мусобақаларини Швецияда ўтказишга қарор қилган. Бу мусобақалар Олимпия ўйинлари очилишидан олдин ўтказилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *