Олимпия ўйинлари тарихидан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қизиқарли фактлар (давоми)

1900 йил Парижда ўтказилган Олимпия ўйинларида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга олтин медаль бериш ўрнига улар суратлар тақдирланишган. Чунки ўша пайтлар бундай соврин жуда қимматбаҳо саналган.

Илк бор ўтказилган Олимпия ўйинларига нозик хилқат вакилалари қўйилмаган. Бироқ, тез орада яъни 1900 йили Парижда ўтган Олимпиадада ҳар бир жамоада аёллар пайдо бўлди. Айтиш жоизки, ўша пайтларда трибуналарда ҳозиргидагидек томошабинлар кам бўлиб, асосан спортчиларнинг ўзи кузатувчи бўлганлар.

Томошабинлар телевидение орқали илк бор Берлин-1936 Олимпия ўйинларини кўрган.

Америкалик гимнаст Жорж Эйсер 1904 йил Сент-Луис (АҚШ)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари мусобақасида бир кунда

6 та медални қўлга киритган: 3 та олтин (параллель брус, таяниб сакраш ва арқонга чиқиш), 2 та кумуш (7 снаряд ва от устида машқ) ва битта бронза (тўсинда машқ) медалларини жамғарган. Айтиш керакки, Жорж Эйсер ногирон эди, унинг чап оёғида ёғоч протез бўлган. Ана ирода!

Лос Анжелес (АҚШ)да 1932 йилда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларига Бразилия мамлакати (кризис туфайли) ўзининг 69 нафар спортчиларини пулсиз, аммо қаҳва тўла юк билан жўнатишган. Бундан мақсад, терма жамоага портда товарларни сотиб, ўзини молиялаштиришни таклиф этишган. Афсуски, бу таклиф иш бермади, баъзи бразилиялик спортчилар ўз ёнларидан эҳтиёжлари учун пул тўлашди, ҳатто баъзи спортчилар маблағи йўқлиги туфайли уйга қайтишган. Фақат 24 нафар спортчи кемадан Лос Анжелес портига қадам қўйишга муваффақ бўлган ва мусобақада қатнашган холос. Ҳа, шу давр спортчиларини тушунса бўлади.

1976 Олимпия ўйинларининг Монреалда ўтказилиши Канада иқтисодиётига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Мамлакат ҳукумати Халқаро Олимпия қўмитаси фондига беш миллиард маблағни ўттиз йил давомида тўлашга мажбур бўлишган! Энг қизиқарлиси, ҳеч бир канадалик спортчи ушбу Олимпиадада бирорта медални қўлга киритмаган.

МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Ш.Назаров

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *