Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

Энг тез югурувчи эркак ва аёлллар сифатида, албатта, ямайкаликлар эътироф этилади. Ҳа, югуриш бу ерда шарафдир. Қисқа масофага югуриш бўйича саккиз карра Олимпия ўйинлари чемпиони Усейн Болтнинг ҳам она ватани Ямайка ҳисобланади.

Ямайка терма жамоаси қишки Олимпия ўйинларида (1988 йил, Калгари) иштирок этган, тропик иқлимга эга биринчи мамлакат ҳисобланади. Мусобақада терма жамоа айрим техник сабабларга кўра белгиланган вақтда маррага етиб бормаган бўлсада, қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлишган.

Берлинда 1936 йили бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида япониялик эркаклар Сюхэй Нисида ва Суэо Оэ лангарчўпга таяниб сакраш бўйича мусобақада бир хил 4.25 метр натижа кўрсатган. Ғолибни аниқлаш версиясига кўра, ушбу вазиятдан чиқиш учун танга ташланган ва шу тариқа медаллар спортчилар ўртасида тақсимланган. Кумуш медал Сюхэй Нисидага, бронза Суэо Оэга насиб қилган. Лекин улар ватанига қайтгач медалларни ярмини арралаб, ҳар бири кумуш-бронза медалини ясаб олишган.

Халқаро Олимпия қўмитаси тиббий комиссияси раҳбари шаҳзода Александр де Мерод 1980 йилда Москвада ўтказилган Олимпия ўйинларини энг ҳалол Олимпиада деб атаган. Шу даврда 9292 допинг тестлари ўтказилган ва уларнинг ҳеч бири ижобий натижа кўрсатмаган.

МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Ш.Назаров

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *