6 нафар россиялик оғир атлетикачилар антидопинг қоидабузарлиги учун дисквалификация қилинди

Олти нафар россиялик оғир атлетикачилар антидопинг қоидабузарлиги учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда РУСАДА расмий сайти хабар бермоқда.

Улар орасида Руслан Албегов (Олимпиада-2012, бронза), жаҳон чемпиони Тима Туриева, жаҳон вице-чемпиони Дмитрий Лапиков, Европа вице-чемпионлари Юлия Коновалова, Максим Шейко ва Егор Климонов каби машҳур спортчилар бор.

2019 йил август ойида Москва антидопинг лабораториясидан олинган натижаларга кўра юқоридаги спортчилар спортдан вақтинча четлаштирилган. Оғир атлетикачиларнинг дисквалификация муддатлари ҳам турлича: Албегов, Климонов, Коновалова, Туриева – 4 йил; Шейко – 6 йил; Лапиков – 8 йил.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *