Онлайн машғулотлар давом этмоқда

Бугун ZOOM видеоконференц дастурида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси спортчиларининг навбатдаги онлайн машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотларни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияи раиси Мухторхон Ташходжаев кузатиб борди.

Дастлаб, Исломжон Мамажонов бошчилигидаги Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари белгиланган режа асосида уй шароитида қандай шуғулланаётганликларини кўрсатиб беришди. Сўнгра, Пара стол тенниси бўйича терма жамоа бош мураббийи Нодира Бурхонхўжаева ҳамда Пара таэквондо бўйича терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев ҳам ўз шогирдлари билан онлайн машғулотларни намойиш қилишди.

Машғулотлар якунида сўз олган Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Паралимпия ассоциацияси раҳбариятига, тренерларга ва спортчиларга юзланиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва кимда қандай муаммо ва таклифлар бўлса, барчасини кўриб чиқишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *