Онлайн: Ёш спортчилар билан машҳурлар учрашуви бўлиб ўтди

Куни кеча Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур онлайн йиғилишда вилоятда фаолият олиб бораётган бокс мураббийлари, спортчилар ҳамда РИО-2016 олимпия ўйинларида бокс спорт тури бўйича олтин медаль соҳиби Фазлиддин Ғойибназаров иштирок этди.

Карантин вақтида қай тартибда машғулотлар олиб бориш масаласида вилоят терма жамоаси бош мураббийи Маҳмуджон Ходжаев ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, Фазлиддин Ғойибназаров ушбу онлайн учрашувда ёшларга қандай шуғулланиш кераклиги, кунлик машғулотлар қай йўсинда босқичма-босқич бажарилиши, боксчиларнинг мусобақа олдидан психологик ҳолатини қандай бўлишилиги, тўғри овқатланиш, ҳаваскор боксни профессионал боксдан фарқлари ҳақида ёш спортчиларга ўз тавсияларини берди. Қолаверса, учрашув давомида бўлажак чемпионларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *